Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши томонидан ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш мақсадида “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси асосида 1-умумтаълим мактабида уюшмаган ёшлар ва 11-синф ўқувчилари иштирокида тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман Маънавият-тарғибот маркази рахбари, партиянинг фаол аъзоси Қўзиева Сафияхон билан ўз хаёт йўли, партия фаолиятида эришган ютуқлари хақида иштирокчиларга тушунчалар берилди ва ёшлар билан очиқ мулоқат ташкил этилди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси М.Тўйчиева бугунги кунда ёшларга яратиб берилган имконият ва имтиёзлар хақида иштирокчиларга тушунчалар берилди. Тадбир сўнгида 10 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди.