Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
янв.21
Deputatlarga o'quv seminar o'tkazildi
янв.21
DEPUTAT MAHALLADA
янв.21
Deputatning o'z saylovchilari oldida 6 oylik hisoboti to'g'risida
янв.21
Saylovchilar bilan uchrashuv oʻtkazildi
янв.21
Xalq deputatlari Beruniy tumani Kengashining navbatdagi 86-sessiyasi o'tkazildi
янв.21
Xalq deputatlari Beruniy tuman Kengashining 83–sessiyasi bo'lib o'tdi
янв.21
Deputatlarning ish faoliyati samaradorligini yanada oshrish maqsadidia seminar o'tkazildi
янв.20
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 2-февралдаги ПФ-28-сонли Фармони бўйича семинар
янв.20
“Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича” доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
КЕКСАЛАРИ ҚАДИРЛАНГАН ЮРТ.

 Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб қувватлаш "Нуроний" жамғармаси туман бўлими ҳамиша кексалар, фаоллар билангавжум.  

 Кимдир бир ташаббус билан, яна бири насиҳат, бошқаси жамғарма кутубхонасидан китоб, газета-журналларни мутолаа қилгани келади. Янги йилдаги режаларни чамалаб олиш, Президентимиз қарор ва кўрсатмаларини ҳаётга тадбиқ этишда
камарбаста бўлиш хаёли билан банд бўлганлар талай.
 

 --Туманимизда 17136 нафар нуронийларимиз бор. 45 та маҳаллада Кексалар маслаҳати гуруҳи раислари фаолият юритади. Улар 3 нафардан фаоллари билан 5 та камбағал оила аҳволидан хабардор. Маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда иш олиб боради,--дейди "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раҳбари, туман Кенгаши депутати Олим Жумаев.  

 Нуронийлар бор жойда файз бор, барака бор. Ҳаёт тажрибаларига эга оқсоқоллар кирганхонадонда тинчлик, хотиржамлик ҳукм суради.  

Миришкор маҳалласи кексалар маслаҳати гуруҳи раиси Бахтиёр Аълоев, Зарафшон маҳалласидан Ўктам Рўзиев, Тарнаут маҳалласидан Шомурод Авезов, Ибн Сино маҳалласидан Жўрабой Қаҳҳоров, Афросиёб маҳалласидан Рўзигул Ражабовалар амалга ошираётган ишлар таҳсинга лойиқ.  

 "Нуроний" жамғармасида бўлган кунимиз Тошрабод маҳалласи кексалар гуруҳи раиси Бахшилло Тўраев билан гурунглашамиз.  

 --Шеърият шайдосиман. Баъзида шеърлар ҳам машқ қиламан. Туман ҳокимлиги ва қатор жамоаларда ишлаганимда ҳам китоб ҳамроҳим эди.  

 Маҳалла ёшларини ҳам китобхонликка чорлайман,-- дейди у киши ва гуриллатиб шеър ўқийди.  

 Бундай нуронийларга ҳавасинг келади.  

 Шу маҳалланинг фаол нуронийларидан бири Сафар Восиев ҳам 350 нафар нуронийларга ибрат 71 ёшда бўлган отахоннинг олти фарзанди, 15 невара, 6 эвараси бор. Невараларининг аксарияти олий маълумотли. Ўғли Низомиддин Восиевнинг фермер хўжалигида бўлиб, ўгитларини аямайди. Маҳалла фаоли сифатида кўкаламзорлаштириш, қабристонларни обод қилиш, ёшлар тарбияси ишларида аралашиб, яхшилик уруғини сочиб яшайди.  

 Яна бир суҳбатдошимиз "Шуҳрат" медали соҳиби , туман "Оқила аёллар" гуруҳи раҳбари Дилдор Жумаева бўлдилар.  

 --Ҳозиргина нуронийларимиз билан Юртбошимизнинг "Камбағалликдан--фаравонлик сари" ғоялари тарғиботини қилиб тургандик,--дейди у киши...  

 Бир вақтлар яхши лавозимларда ишлаган, олд қаторларда бўлган, бугун нафақада бўлсада ҳамиша фидойиликни ўзларига байроқ қилган отахону онахонлар ҳузуридан ҳузурланиб қайтамиз.   

Slide 1 of 1