Халқ депутатлари Ромитан тумани Кенгаши Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлди. Йиғилишда туман экология атроф мухитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекциясининг экологик қонунийликка риоя этилиши, туманда экологик ҳолатни барқарорлаштириш юзасидан 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан туман экология инспекция раҳбари И.Камоловнинг ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-мухитни мухофаза қилиш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 30 октябрдаги ПФ 5863-сон Фармони ва “Йул харитаси” да белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси буйича Ромитан туманида Экология атроф- мухитни мухофаза қилиш табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш санитария ва экологик холатни яхшилашни таминлаш борасида олиб борилаётган ишларга урғу берилди.
Комиссия йиғилишида туман Экологик партияси раиси Ҳ.Аслонов, Аҳоли транс МЧЖ раҳбари С.Файзуллаев, туман Кенгаши котибияти бош мутахассислари Ш.Тағоев, Ш.Солиев, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссия аъзоси А.Гулбоев иштирок этди.
Йиғилиш савол жавоб ва бахс мунозараларга бой тарзда ўтди. Йиғилиш сўнгида ушбу масалага оид қарорлар қабул қилинди.