Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
янв.21
Deputatlarga o'quv seminar o'tkazildi
янв.21
DEPUTAT MAHALLADA
янв.21
Deputatning o'z saylovchilari oldida 6 oylik hisoboti to'g'risida
янв.21
Saylovchilar bilan uchrashuv oʻtkazildi
янв.21
Xalq deputatlari Beruniy tumani Kengashining navbatdagi 86-sessiyasi o'tkazildi
янв.21
Xalq deputatlari Beruniy tuman Kengashining 83–sessiyasi bo'lib o'tdi
янв.21
Deputatlarning ish faoliyati samaradorligini yanada oshrish maqsadidia seminar o'tkazildi
янв.20
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 2-февралдаги ПФ-28-сонли Фармони бўйича семинар
янв.20
“Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича” доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
ДЕПУТАТ ХАЛҚ ОРАСИДА

15-Ўзбекистон сайлов округидан туман Кенгаши депутатлигига сайланган Қаҳрамонжон Саримсақов Тараққиёт МФЙ раиси билан маҳалла аҳолиси муаммоларини ўрганиб юрган пайтда бир неча аёллар депутатга қуйидагича мурожаат қилди:

- Маҳалламиздаги айрим болалар мактабдан таътилга чиққандан буён кўча-кўйларда мақсадсиз кўча чангитиб бекор юришибди. Шунинг учун мактабдан бўш пайтларида бирон бир нарса билан банд бўлишса, яхши бўларди, маҳалламизда 3 сотихча бўш жой бор. Ўша ерга болалар учун спорт майдончаси барпо этилса, ёшларимиз бехуда дайдиб юришмасди ва уларнинг соғлом вояга етишлари учун ҳам қулайлик яратиларди. Шу масалада амалий ёрдам беринг.

Депутат Қ. Саримсақов Аҳоли мурожаатини эшитгач билдирилган таклифни маъқуллаб, бу масала юзасидан албатта, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳаракат қилишлигини билдирди.

Шунингдек, халқ ноиби аҳоли вакиллари томонидан билдирилган бошқа таклиф ва мурожаатларга ҳам ечим топишлигини таъкидлади.

Slide 1 of 3