Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг "Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича" доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартиби бўйича 2 та масала кўриб чиқилди
янв.21
Deputat o'z saylovchilar oldida axborot berib o'tdi.
янв.21
Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати Л.Хожаниязованинг 2025-йил дастлабки уч ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ўз сайловчиларига ахбороти тингланди.
янв.21
Deputat o'z saylovchilar oldida axborot berib o'tdi.
янв.21
Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
янв.21
Deputatlarga o'quv seminar o'tkazildi
янв.21
DEPUTAT MAHALLADA
янв.21
Deputatning o'z saylovchilari oldida 6 oylik hisoboti to'g'risida
янв.21
Saylovchilar bilan uchrashuv oʻtkazildi
янв.21
Xalq deputatlari Beruniy tumani Kengashining navbatdagi 86-sessiyasi o'tkazildi
ДЕПУТАТ СЎРОВИ НАТИЖА БЕРДИ

ДЕПУТАТ СЎРОВИ НАТИЖА БЕРДИ 

          Бир неча йиллардан буён "Шаҳрихон -- Асака" йўлининг Андижонлик МФЙ ҳудудидаги серқатнов чорраҳада автомобиллар тирбандлиги сабабли инсонлар ҳаёти учун ўта хавфли ҳолат юзага келиб қолган эди. 

        Бу долзарб муаммо юзасидан 10-Шаҳрихон сайлов округи депутати Т. Мадаминов бир неча бор тегишли юқори ташкилотларга серқатнов кўчага светофор ўрнатиш зарурлиги юзасидан депутатлик сўрови билан мурожаат қилган эди. Депутатнинг сўровига асосан яқинда ҳудудга светофор ўрнатилиб, ишга туширилди.

        - Ҳудуддаги "Андижонлик", "Ёшлар" ва "Қайрағочгузар" МФЙлар аҳолиси фарзандлари мактабга ва болалар боғчасига, айниқса, ёши улуғ кексалар йўлни кесиб ўтишда жуда ҳам қийналишар эди. Баъзи пайтларда эса ўта нохуш ҳолатлар, яъни, автомобиллар ва пиёдалар ўртасида аянчли ҳодисалар ҳам содир этиларди.

         Вилоят ва туман ИИБ, ЖҲХ, ЙҲХБ ҳамда Шаҳрихон тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарларига ўзимнинг чексиз ташаккуримни билдираман. Чунки, улар томонидан Халқ вакили ҳисобланган депутат сўровига юксак эътибор ва амалий жавобан ҳудудга замонавий светофор ўрнатилиб, бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинади, - дейди туман Кенгаши депутати Турсунбой Мадаминов.

Slide 1 of 4