Арнасой туман ҳокимлигида халқ депутатлари Арнасой тумани Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
🔰Сессияда кун тартибига қўйилган “2024 йил давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш, доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, "Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини ошириш йўналишларида амалга оширган ишлари юзасидан туман сектор раҳбарлари ҳисоботлари тўғрисида”ги ва бошқа масалалар депутатлар иштирокида кўриб чиқилди.