Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Кўчама-кўча ўрганишлар — аҳоли ташвишларига ечим излаб

Кўчама-кўча ўрганишлар — аҳоли ташвишларига ечим излаб
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёкубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округидаги маҳаллада кўчама-кўча ўрганишлар давом эттирилиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
🤝 Аҳоли билан бевосита мулоқот давомида фуқароларни қийнаётган масалалар, маҳалладаги мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг таклифлари ўрганилди. Мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш йўллари юзасидан фуқароларга тегишли тушунтиришлар берилди.
📌 Бундай учрашувлар аҳолининг кундалик ҳаётидаги қийинчиликларни яқиндан билиш, муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича масъул ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.
Халққа яқин бўлиш — ҳар бир мурожаатга эътибор билан ёндашишдан бошланади!