Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ

12-Шувоқзор сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши депутати Шухратжон Тўхтасинович Умаров, Кенгаш котибияти бош мутахассиси А.Отажонов ҳамда депутат Х.Сотиболдиев билан биргаликда Хайраобод маҳалласида аҳоли билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида маҳаллада маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш ҳолати ўрганилди. Мазкур ҳудудга "Тозаликда барака" МЧЖ томонидан хизмат кўрсатилиши маълум бўлди.

Ўрганиш жараёнида аҳоли билан суҳбатлашилиб, чиқиндилар мунтазам олиб кетилаётгани, бироқ сўнгги хизмат кўрсатиш жараёнида айрим чиқиндилар тўлиқ олиб чиқилмагани аниқланди.
Масала юзасидан масъул ташкилот вакиллари билан зудлик билан боғланилиб, камчилик жойининг ўзида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Slide 1 of 4