ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Р. Мамажонов томонидан ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада ижтимоий ходим фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари билан ишлаш, уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифати, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда манзилли ёрдам кўрсатиш ҳолати таҳлил қилинди.
Шунингдек, ижтимоий ходим томонидан ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, эҳтиёжманд оилалар ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган фуқаролар билан олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунида аниқланган масалалар бўйича тегишли тавсиялар берилиб, аҳоли муаммоларини ўз вақтида ва манзилли ҳал этиш юзасидан вазифалар белгиланди.