АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Ёкубжонов Жахонгир Зокиржонович томонидан аҳолининг ичимлик суви билан боғлиқ мурожаати юзасидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида фуқаролар томонидан ичимлик суви таъминотида мавжуд муаммолар, сув босимининг пастлиги ҳамда айрим ҳудудларда сув таъминоти узилишлари бўйича билдирилган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.
Депутат томонидан муаммони бартараф этиш мақсадида тегишли масъул ташкилотлар ва мутасаддилар иштирокида амалий чоралар кўриш, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
📌 Мазкур масала депутатлик назоратига олинди.