Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
2026-yil 27-apreldan 2-maygacha Xalq deputatlari Baxmal tumani Kengashi deputatlarining haftalik ish rejasi ijrosi yuzasidan fa’oliyati
янв.21
DEPUTAT VA XALQ: O‘SMAT SHAHARCHASIDA SAYYOR QABUL O‘TKAZILDI
янв.21
Deputat va soha mutaxassislari mahallada
янв.21
"Oʻrmonchi" mahallasida obodonlashtirish ishlari qizgʻin pallada
янв.21
“Fuqarolar yigʻini raisi (oqsoqoli) saylovi toʻgʻrisida”gi Qonun ijrosi (amalga oshirilishi) to’g’risida
янв.21
Doimiy komissiya yig‘ilishi o‘tkazildi.
янв.21
Baxmal tumanida mahalla faollari yoshlar bilan muloqot oʻtkazildi
янв.21
Yoshlar muammolari — doimiy e’tiborda
янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi deputati tomonidan saylovchilar oldida axborot berildi.
янв.21
Deputat va yoshlar yetakchilari muloqoti
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Ёшларни маънавий етук қилиб тарбиялаш ҳамда бандлигини таъминлаш” мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 3-танловни эълон қилади

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

1. Ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар орасида “Менинг Конституциям” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун моҳиятини тарғиб этиш.

2. Ўсиб келаётган авлодни маьнавий етук қилиб тарбиялаш ҳамда бандлигини таьминлаш, спортга кенг жалб қилиш, уларнинг интеллектуал ва маданий ривожланиши учун зарур шарт- шароитлар яратиш.

3. Соғлом фарзандларни дунёга келишининг муҳим омили сифатида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оилани режалаштириш, болаларнинг туғма касалликлар ва нуқсонлар билан дунёга келишининг олдини олиш ва профилактикасига бағишланган материаллар тайёрлаш, аҳоли ўртасида тарғиб этиш.

4. Оилавий ажримлар, ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга кўмаклашиш.

5. Вилоятда туризм соҳасида янги йўналишларни тарғиб қилиш, аҳолини ички туризмга жалб этиш орқали миллий қадриятларни асраб-авайлаш, туризм соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассисларнинг тажрибасини оширишда ёшларнинг иштирокини кенгайтиришга кўмаклашиш; 

6. Ёшларни маънавий, ахлоқий ва ҳар томонлама баркамол авлод қилиб тарбиялашда оммавий ахборот воситаларининг роли.

7. Ёшлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Маҳаллабай” тамойили асосида ижтимоий шерикликни кучайтириш.

8. Жамиятда коррупцияга қарши нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни  ёшлар онгига сингдириш.

9. Турли ҳуқуқбузарликларга мойил ёшларни, вояга етмаганларни маънавий-маърифий, ахлоқий тарбиялашда таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда маҳалла институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.

2. Вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг Buxjamfond1@mail.ru электрон почтасида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.

3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми)нусхаси.

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.

6. Ташкилотнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маъхлумотнома;

7. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори 60 млн.сўмгача.

Ҳужжатлар 2023 йил 25 майдан 25 июнгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси”орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда)қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 200100, Бухоро шаҳри, Иброҳим Мўминов кўчаси, 30-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Buxjamfond1@mail.ru ҳамда “BUXORO.UZ” вебсайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар : 65-223-19-79 

Slide 1 of 1