Yangiliklar

Deputat faoliyatidan

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг ЎзЛиДеПдан сайланган депутати Алишер Жайнаров Конимех туман Давлат ўрмон хўжалиги томонидан амалга оширилаётган ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш ишларини жойига чиқиб кўздан кечирди.

Ташриф давомида 5 гектар майдонга қайроғоч, 95 гектар майдонга эса саксавул кўчатлари экилиб, жами 100 гектар ҳимоя ўрмонзори ташкил этилгани қайд этилди.

Депутат амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ва чўлланишнинг олдини олишга қаратилган ишлар билан танишар экан, кўчатларни парваришлаш, уларнинг сақланувчанлигини таъминлаш ҳамда экологик барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан масъуллар билан фикр алмашди.

Slide 1 of 1