Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

НИЗОЛИ ОИЛАЛАР БИЛАН МУРОСАГА ҚАРАТИЛГАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

НИЗОЛИ ОИЛАЛАР БИЛАН МУРОСАГА ҚАРАТИЛГАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида низоли оилалар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида оилаларда юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш масалалари юзасидан суҳбатлар олиб борилди. Маҳалла фаоллари, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли ва бошқа масъуллар иштирокида ҳар бир ҳолат алоҳида муҳокама қилиниб, томонларни муросага келтириш бўйича амалий чоралар кўрилди.
Натижада бир нечта низоли оила яраштирилиб, уларга келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш, фарзандлар тарбиясига эътибор қаратиш ҳамда соғлом маънавий муҳитни сақлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Бундай ўрганишлар ва профилактик тадбирлар аҳоли ўртасида тинчлик, тотувлик ва оилавий барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.