Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Алимирзаев Шоҳрух томонидан Поромон маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида маҳалла еттилиги ва фаоллари билан учрашув ўтказилиб, ҳудуддаги мавжуд муаммолар, аҳолини қийнаётган масалалар ҳамда амалга оширилаётган инфратузилма ишлари ҳолати муҳокама қилинди. Хусусан, маҳаллада йўл, электр таъминоти, ободонлаштириш, ижтимоий объектлар ҳолати ва аҳоли мурожаатлари юзасидан билдирилган таклифлар ўрганилди. Аниқланган муаммолар белгиланган тартибда қайд этилиб, уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди. Бундай ўрганишлар маҳаллалардаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш ҳамда ҳудудларда инфратузилмани яхшилашга хизмат қилади.