Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИ КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИ КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида”ги КҚ-51-V-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш ишлари Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имомов иштирокида ўтказилди.
Жараён давомида котибиятда ҳужжатлар билан ишлаш тизими, иш юритиш тартиби, ҳужжатларнинг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши, улар ижросини таъминлаш ҳолати ҳамда котибиятнинг минимал талаблар асосида жиҳозланганлик даражаси атрофлича таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, мутахассислар томонидан ҳужжатларни юритиш, қарор лойиҳаларини тайёрлаш, расмийлаштириш, ижрога йўналтириш ҳамда назоратга олиш жараёнлари ўрганилди. Мавжуд иш амалиёти юзасидан фикр алмашилиб, фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Ўрганиш якунида Кенгаш фаолияти самарадорлигини янада ошириш, котибият ишини намунали ташкил этиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Slide 1 of 2