Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати М. Алиханов ҳамда Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси А. Хамраевлар томонидан Янги Наманган туманида жойлашган 65-сонли умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида таълим муассасасининг моддий-техник базаси, синф хоналарининг жиҳозланиши, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ахборот технологиялари воситалари билан таъминланганлик даражаси ҳамда таълим сифатига қаратилган ишлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, мактабдаги иситиш тизими, спорт зали, кутубхона, фан тўгараклари фаолияти, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъуллар билан мулоқот қилинди.

Ўрганиш якунида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш, мактаб инфратузилмасини янада яхшилаш ва таълим муассасасидаги мавжуд мкониятлардан
самарали фойдаланиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
 
Slide 1 of 5