МАҲАЛЛАДА ШАХМАТ ВА ШАШКА МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли ташаббуси билан сайлов округида жойлашган маҳаллада аҳоли ўртасида шахмат ва шашка мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа маҳалла аҳолиси, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал спорт турларига қизиқишни ошириш мақсадида ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзаро беллашиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
✅ Бундай ташаббуслар маҳаллаларда спорт ва маънавий-маърифий муҳитни янада ривожлантиришга хизмат қилади.