Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда округ депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович биргаликда Янгиқўрғон тумани Туман маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги вакиллари билан учрашув ўтказдилар.

Учрашув давомида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, аҳолини қийнаётган муаммолар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ободонлаштириш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш, шунингдек, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, маҳалла еттилиги фаолиятини янада самарали ташкил этиш, аҳоли муаммоларини манзилли ҳал этиш ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Slide 1 of 1