Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати, Кенгаш раиси Мамажонов Равшанбек Рахмонжонович томонидан сайлов округида жойлашган Обод маҳалласида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Мазкур маҳалла “оғир тоифадаги маҳалла” сифатида рўйхатга олинган бўлиб, айни пайтда ҳудудда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда аҳоли турмуш шароитини янада оширишга қаратилган амалий ишлар бошлаб юборилган.
Ўрганиш жараёнида маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, аҳоли мурожаатлари, ижтимоий соҳадаги мавжуд масалалар ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан белгиланган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудуддаги муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш, аҳоли учун муносиб шарт-шароит яратиш ва маҳалла инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича тегишли ишлар давом эттирилмоқда.
Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, маҳаллаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан бу каби ишлар изчил давом этади.