Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ФАОЛИЯТИДАН

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ФАОЛИЯТИДАН

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович ўз сайлов округида жойлашган Деҳқонобод маҳалласида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида депутат, аввало, маҳалла ҳоким ёрдамчисининг фаолиятини ўрганди. Хусусан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ишсизликни камайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга кўмак бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, маҳаллада мавжуд муаммолар, аҳолини қийнаб келаётган масалалар юзасидан фикр алмашилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Депутат томонидан келгусида ҳам маҳалла фаолиятини янада самарали ташкил этиш, аҳоли мурожаатларига тезкор ва манзилли ёндашувни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Ташриф якунида депутат маҳалла фаоллари билан мулоқот ўтказиб, аҳолини қийнаб келаётган масалаларни ҳал этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Slide 1 of 1