Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
30-iyun — Oʻzbekiston yoshlari kuni muborak! Aziz yoshlar, ertamiz egalari!
янв.21
Sessiya kotibi axboroti tinglandi.
янв.21
Doimiy komissiyalar shaxsiy tarkibiga o‘zgartirish kiritish to‘g‘risidagi qaror tasdiqlandi
янв.21
“Dolzarb 90 kun” dasturi ijrosi muhokama qilindi.
янв.21
Deputatlar tashabbusi: Baxmal tuman madaniyat bo‘limi binosi ta’mirlanadi
янв.21
Mahalliy budjet daromadlari ijrosi holati, qo‘shimcha daromad manbalarini aniqlash borasida amalga oshirilgan ishlar muhokama qilindi.
янв.21
Sessiya kotibi saylandi
янв.21
✨ 30-iyun – Yoshlar kuni
янв.21
Deputat tashabbusi bilan mahallada piyodalar uchun qulay sharoit yaratilmoqda
янв.21
Xalq deputatlari Baxmal tuman Kengashi kotibiyati hamda xalq deputatlari Jizzax viloyat Kengashi bosh mutaxassisi A.Toshtemirov hamkorligida amaliy muloqot va tajriba almashinuvi tadbiri tashkil etildi.
Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким.

Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким.

      

Ўзбекистон Республикаси маҳаллий давлат ҳокимяти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш Концепцияси маҳаллий давлат ҳокимяти вакиллари органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсад ва устувор вазифалари, истиқболдаги йўналишларини белгилайдиган соҳага оид чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлди.  

       Сўнги йилларда мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида давлат бошқаруви ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш, вакиллик органлари назоратининг самарали ва таъсирчан механизмларини йўлга қуйиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. 

         Ушбу мақсадда халқ ҳокимятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида маҳаллий Кенгашларга ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ташвишга солиб келаётган долзарб масалаларни ҳал этиш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимят органлари фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатиш бўйича қатор қўшимча ваколатлар берилди.

         Фармон билан маҳаллий давлат ҳокимяти органларини фаолияти янги модел – “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили асосида ислоҳ қилишга қаратилган қатор қоидалар белгилаб берилди.

         Жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этиш, халқнинг бевосита ихтиёри асосида қарор қабул қилиш талаб этиладиган жами 33 та ваколат маҳаллий Кенгашлар ихтиёрига ўтказилди.

          Юқоридагилардан кўриниб турибдики халқ варовонлиги, аҳоли муаммоларини ҳал этишда халқнинг, жамоатчилик ва депутатларнинг роли юқори бўлади.

         Жамоатчилик фикри, жойлардаги муаммолар ўз жойида ўрганилиб, тегишли қарорлар ўз вақтида ва жойида бартараф этишда депутатларнинг ўрни ва роли муҳим аҳамият касб этади.

 Халқ депутатлари Учқудуқ туман 

Кенгаши депутати Эркин Нормуродов

Slide 1 of 1