Yangiliklar

12-сонли мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

12-сонли мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович сайлов округида жойлашган 12-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, муассасанинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
🔎 Ўрганиш давомида мактабнинг мавсумга ҳозирлиги, ўқувчилар ва педагоглар учун яратилган шароитлар ҳамда мавжуд муаммоларга эътибор қаратилди. Мактаб масъуллари билан тайёргарлик жараёнида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.
🤝 Мазкур ўрганишдан мақсад — таълим муассасасида куз-қиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, ўқувчиларнинг қулай ва хавфсиз шароитда таълим олишига кўмаклашишдир.
📌 Депутатлар фаолиятига оид 24 та тавсияда белгиланган устувор вазифалар доирасида таълим муассасаларидаги шароитларни ўрганиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларга эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 2