Yangiliklar

“Адолат” кўкрак нишони топширилди

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашида фаолиятида ташаббускорлик кўрсатаётган, депутатлик вазифаларини самарали амалга ошираётган партия етакчисини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Адолат” СДП туман Кенгаши раиси, депутат Маъруфжон Юсуфжонов партия ривожига қўшган ҳиссаси, самарали меҳнати ва жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилишдаги фаоллиги учун “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан таъсис этилган кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мукофотни партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Болтабоев топширди. Туман Кенгаши раиси Гавҳар Ҳакимова муносиб эътироф билан муборакбод этиб, Маъруфжон Юсуфжоновнинг партия фаолиятидаги ташаббускорлиги, депутатлик масъулияти ва жамоатчилик билан самарали ишлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Slide 1 of 1