35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛА» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
 «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛА» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон томонидан «Соҳил» маҳалласида «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Лойиҳа асосида маҳалла биносини янгидан қуриш, аҳоли, айниқса, ёшлар учун касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўргатишга мўлжалланган ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилган.
📌 Лойиҳа кўрсаткичлари:
🔹 молиялаштириш манбаси — Республика бюджети;
🔹 лойиҳа қиймати — 970 миллион сўм;
🔹 ўзлаштирилган маблағ — 200,7 миллион сўм;
🔹 бажарилиш даражаси — 20,7 фоиз;
🔹 пудратчи — «USTA NU’MON» хусусий корхонаси.
Айни пайтда бино пойдевори ҳамда ғишт териш ишлари якунланиб, сейсмик мустаҳкамлаш белбоғини қуйиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш давомида қурилишнинг сифати, белгиланган муддатларга риоя этилиши ва ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
✅ Лойиҳа доирасидаги ишлар депутатлик назоратига олинди.
Slide 1 of 2