35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

«Мадад» ННТ вакили иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди

«Мадад» ННТ вакили иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти вакили М. Тўхтаминов томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг турли масалаларга оид мурожаатлари тингланиб, уларни қонуний ҳал этиш тартиби юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди. Мурожаатларни қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Slide 1 of 2