35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

АСФАЛЬТЛАШ ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ОСТИДА

АСФАЛЬТЛАШ ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ОСТИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири, 6-Поромон сайлов округи депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Поромон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ўрганилди.
Хусусан, Жаҳон банки иштирокидаги «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ички йўлларни асфальтлаш ишларининг бориши кўздан кечирилди.
Ўрганиш жараёнида қурилиш ишларининг сифати, белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда лойиҳанинг ўз муддатида якунланиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Масъулларга ишларни сифатли амалга ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва аҳоли учун муносиб йўл инфратузилмасини яратиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши маҳалла ички йўлларининг ҳолатини яхшилаш, аҳоли ҳаракатланиши учун қулайлик яратиш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Slide 1 of 2