Конимех туман Кенгаши котибиятида ҳафталик йиғилиш ўтказилди
Бугун Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши котибиятида навбатдаги ҳафталик ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида ўтган ҳафта мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, эришилган натижалар ва мавжуд камчиликлар муҳокама этилди. Шунингдек, жорий ҳафтада амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар, депутатлик назорати, доимий комиссиялар фаолияти, сайёр ўрганишлар ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга оид устувор вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида масъул ходимларга белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли билан мулоқотларни янада фаоллаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.