Соат 08:30–09:00
Ходимларнинг ишга ўз вақтида келиши назорат қилиниб, кунлик вазифалар белгилаб берилади. Ҳар бир ходимга камида 3 тадан топшириқ (2 та депутатлик ва 1 та комиссия йўналишида) тақсимланади. Э-Кенгаш орқали келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, ижрочиларга бириктирилади.
Соат 10:00–12:00
28 та “Янги Ўзбекистон” ва 52 та “оғир” маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар вилоят Кенгаши депутати ҳамда Кўтармачек ҳудуди вакиллари билан биргаликда ўрганилади.
Соат 13:00–15:00
Ўрганиш ишлари Оқтумор ҳудудида давом эттирилиб, аҳоли муаммолари ўрганилади ва тегишли таклифлар шакллантирилади.
Соат 15:00–16:30
Депутатлар фаолияти ва тадбирларини ахборот каналларида ёритиш ишлари ташкил этилади.
Соат 16:30–17:30
Кун якуни бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилиниб, режа ижроси мониторинг қилинади.