Yangiliklar

Депутат сўрови юборилди

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан Янгиқўрғон туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б. Сотиволдиевга депутатлик сўрови юборилди.
📌 Унда 25-Қизилқиёқ сайлов округига қарашли Қизилқиёқ МФЙ аҳолиси томонидан келиб тушган мурожаатлар асосида ҳудудда ёввойи итлар сони кескин кўпайиб кетгани маълум қилинган.
⚠️ Мурожаатларда ёввойи итлар фуқароларнинг чорва молларига зарар етказаётгани, шунингдек, аҳоли ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдириши мумкинлиги алоҳида таъкидланган.
📝 Депутатлик сўровида қуйидаги масалалар юзасидан амалий чоралар кўриш сўралган:
🔹 ҳудудда ёввойи итлар сонини камайтириш бўйича зарур чораларни кўриш;
🔹 аҳоли хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалий тадбирларни ташкил этиш;
🔹 ушбу масалани тегишли хизматлар билан ҳамкорликда ҳал этиш.
📄 Шунингдек, кўрилган чоралар ва эришилган натижалар ҳақида қонунчиликда белгиланган муддатларда ёзма маълумот тақдим этиш сўралган.
✅ Мазкур масала депутатлик назоратига олинди.