Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
Туман Кенгаши раиси Қ.Ҳайдаров томонидан аҳоли мурожаатлари ҳамда ҳудудлардаги санитария ҳолатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. 🗣
Шу муносабат билан тумандаги "Зумради шаффофи Янгиариқ" МЧЖ раҳбари Х.Муҳаммадхужаев чақиртирилиб, мавжуд муаммолар, хизмат сифати ва чиқинди ташиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тушунтириш ва таклифлар берилди. 🗑
Учрашув давомида қуйидаги вазифалар белгиланган:
— Чиқиндиларни белгиланган график асосида олиб чиқиш 📅
— Маҳаллаларда санитария ҳолатини яхшилаш 🧹
— Махсус техникалардан самарали фойдаланиш 🚜
— Аҳоли мурожаатларига тезкор муносабат билдириш ⚡️
🔍 Шунингдек, масъулларга мазкур йўналишда назоратни кучайтириш ҳамда аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш юзасидан топшириқлар берилди.