Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўнинчи сессияси бўлиб ўтди!
Бугунги сессияда муҳим ижтимоий-иқтисодий ва ёшлар сиёсатига доир масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Сессияда депутатлар, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
“Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалга ошириш, Ёшлар муаммоларини ҳал этиш ва қўллаб-қувватлаш,
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Газ таъминоти тизимидаги ишлар масаласи — сессиянинг асосий муҳокама мавзулари бўлди.
Ҳар бир масала юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи тингланди, муҳокамалар олиб борилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Туман тараққиёти ва фуқаролар фаровонлигини таъминлаш йўлида сессия қарорлари муҳим аҳамият касб этади.