Амударё туманида ўзини ўзи банд қилган ҳолда оиласига даромад келтираётган хотин-қизлар сафи кун сайин ортиб бормоқда.
Шундай оилалар билан яқиндан танишиш ва уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш, муаммоларини ўрганиб, ҳал қилиш мақсадида 22 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Марям Аҳмедова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Амударё туманида бўлиб, ўрганишлар ўтказди.
Ўрганишлар давомида масъуллар ўзини ўзи банд қилган, томорқасидан самарали фойдаланаётган, тадбиркорлик билан шуғулланаётган оилалар билан яқиндан танишиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглашди.
Батафсил:
https://amunews.uz/news/9809