Yangiliklar

“Соғлом она-соғлом оила” лойиҳаси асосида депутатлик назорати ўрнатилди.

Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси М.Тўйчиева “Соғлом она-соғлом оила” лойиҳаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-ноябрь кунги "Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш тўғрисида"ги ПҚ-4513-сонли қарорини туманда ижроси юзасидан Тиббиёт бирлашмасида олиб борилаётган ишлар ҳамда туғруқхонада аёллар учун яратилган шароитларни депутатлик назорати тартибида ўрганди.

Slide 1 of 4