Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
CHO‘LQUVAR MFYDA IJTIMOIY SOHA OBYEKTLARINING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIGI O‘RGANILMOQDA
янв.21
CHO‘LQUVAR MFYDA MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTINING MAVSUMIY TAYYORGARLIGI KO‘ZDAN KECHIRILDI
янв.21
CHO‘LQUVAR MFYDA MAKTAB SPORT ZALI QURILISHI DEPUTATLIK NAZORATI TARTIBIDA O‘RGANILDI
янв.21
AHOLI UCHUN QULAY SAVDO SHAROITLARI: YANGI DEHQON BOZORI QURILISHI KO‘ZDAN KECHIRILDI
янв.21
YANGIBO‘STON MFYDA 14-SONLI MAKTABNING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIGI O‘RGANILDI
янв.21
YANGIBO‘STON MFYDA YOSHLAR UCHUN SPORT MAYDONCHASI BARPO ETISH IMKONIYATLARI O‘RGANILDI
янв.21
IJTIMOIY DORIXONALARDA DORI VOSITALARI TA’MINOTI VA XIZMAT KO‘RSATISH SIFATI O‘RGANILDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI ARNASOY TUMAN KENGASHI DOIMIY KOMISSIYALARINING YIG‘ILISHI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
TA’LIM SIFATI VA O‘QUVCHILAR UCHUN YARATILGAN SHAROITLAR DEPUTATLIK E’TIBORIDA
янв.21
FUQAROLAR MUROJAATLARI: OQAVA SUV ARIG‘I VA YO‘L QOPLAMASI MASALALARI O‘RGANILDI.
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ВА ФАРМОН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ.

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ВА ФАРМОН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Н.Имамова, Ф.Хусанова, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т.Гаппаров, туман Кенгаши котибият мудири Н.Дедаханова ва масъуллардан иборат ишчи гуруҳ Уйчи туманидаги Муборак маҳалласида бўлдилар.

Ўрганиш давомида маҳалла еттилиги фаолияти, аҳоли билан манзилли ишлаш ҳолати ҳамда ПФ–209-сонли Фармонда белгиланган вазифалар ижроси атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, маҳаллада аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, маҳалла еттилиги аъзоларининг ўзаро ҳамкорлиги, мурожаатларни ўз вақтида ва самарали ҳал этиш, аҳоли билан ишлашда манзилли ёндашувни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш якунида мавжуд масалаларни бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш ҳамда маҳаллада аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1