Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
CHO‘LQUVAR MFYDA IJTIMOIY SOHA OBYEKTLARINING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIGI O‘RGANILMOQDA
янв.21
CHO‘LQUVAR MFYDA MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTINING MAVSUMIY TAYYORGARLIGI KO‘ZDAN KECHIRILDI
янв.21
CHO‘LQUVAR MFYDA MAKTAB SPORT ZALI QURILISHI DEPUTATLIK NAZORATI TARTIBIDA O‘RGANILDI
янв.21
AHOLI UCHUN QULAY SAVDO SHAROITLARI: YANGI DEHQON BOZORI QURILISHI KO‘ZDAN KECHIRILDI
янв.21
YANGIBO‘STON MFYDA 14-SONLI MAKTABNING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIGI O‘RGANILDI
янв.21
YANGIBO‘STON MFYDA YOSHLAR UCHUN SPORT MAYDONCHASI BARPO ETISH IMKONIYATLARI O‘RGANILDI
янв.21
IJTIMOIY DORIXONALARDA DORI VOSITALARI TA’MINOTI VA XIZMAT KO‘RSATISH SIFATI O‘RGANILDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI ARNASOY TUMAN KENGASHI DOIMIY KOMISSIYALARINING YIG‘ILISHI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
TA’LIM SIFATI VA O‘QUVCHILAR UCHUN YARATILGAN SHAROITLAR DEPUTATLIK E’TIBORIDA
янв.21
FUQAROLAR MUROJAATLARI: OQAVA SUV ARIG‘I VA YO‘L QOPLAMASI MASALALARI O‘RGANILDI.
«Соҳил» маҳалласида аҳоли бандлиги ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди

 «Соҳил» маҳалласида аҳоли бандлиги ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов томонидан «Соҳил» маҳалласида маҳалла еттилиги иштирокида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий хизматлар манзиллилигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
🔎 Йиғилишда маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, хатлов жараёнлари, ишсиз фуқароларни банд қилиш ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Ҳар бир хонадоннинг шароитини чуқур ўрганиш, фуқароларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни ҳал этишда индивидуал ёндашувни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
🤝 Аҳолини даромадли меҳнатга жалб этиш, маҳалладаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва ижтимоий хизматларни эҳтиёжманд фуқароларга манзилли етказишга алоҳида эътибор қаратилди.
📌 Муҳокама якунида аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Slide 1 of 3