Yangiliklar

"Депутат"-Халқнинг ишончли вакили.

             Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 10-Бешбулоқ сайлов окургидан депутат Усмонова Махсуда Нарбутаевна жорий йилинг 18 феврал куни Бешбулоқ маҳалласи Арчазор кўчаси 1-уйда яшовчи Бўстназарова Шахноза, Мевазор кўчаси 5-уйда яшовчи Абуллаева Мохира ва Истиқлол кўчаси 8-уйда яшовчи Хўжаназарова Нозималарнинг иш билан таъминланиши тўғрисидаги мурожаатини ўрганди ва "BETSIL TEKSTIL" фабрикасига тикувчилик соҳаси бўйича ишга жойлаштирилди.

            11-А.Навоий сайлов округидан депутат Сангилова Байрамгул Бердимуротовна маҳалла еттилиги билан бугун туманнинг А.Навоий маҳалласида камбағал оилалар рўйхатига киритилган оилаларни назорат қилди. Олға бос кўчаси 12-уйда яшовчи Қораева Жамиланинг оиласига бириктирилган туман Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи томонидан томорқаси хайдатилиб экин экишга тайёрлаб, мева кўчатлар хамда озиқ-овқатлар махсулотлари билан таъминланган.

Slide 1 of 3