Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
#Buni_bilasizmi MAHALLIY KENGASH SESSIYASI KUN TARTIBI QANDAY SHAKLLANTIRILADI?
янв.21
#Partiya_tashabbusi
янв.21
#Ekspert_guruhi_faoliyati #Tashkilot_bilan_hamkorlik #Doimiy_komissiya_faoliyati #Kotibiyat_Mudir_ish_reja_ijrosi #Kunlik_ish_reja #162_qonun
янв.21
KENGASH SO‘ROVI — DEPUTATLIK NAZORATINING MUHIM VOSITASI
янв.21
#Tashkilot_bilan_hamkorlik #Kotibiyat_Mudir_ish_reja_ijrosi #Doimiy_komissiya_faoliyati #Kunlik_ish_reja 19¹-modda
янв.21
Angor tumanida Kengash kotibiyati faolyati o'rganildi
янв.21
Zangilambop mahallasida deputatlik nazorati olib borildi
янв.21
Zanggilambop mahallasida bandlik masalasi hamda tibbiy xizmat holati o'rganildi
янв.21
BANDLIKNI TA’MINLASH BO‘YICHA ISHLAR O‘RGANILDI.
янв.21
#deputat_vazifalaridan Deputat:
«СОҲИЛ» МАҲАЛЛАСИ ЯНГИ ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА
«СОҲИЛ» МАҲАЛЛАСИ ЯНГИ ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА
Янгиқўрғон туманида «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» сифатида танлаб олинган «Соҳил» маҳалласида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон маҳаллада бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг боришини ўргандилар.
Маҳаллада 730 та хонадон мавжуд бўлиб, 4 140 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд 66,5 гектар майдонни эгаллайди ва 9 та кўчадан иборат. Маҳаллани замонавий қиёфага келтириш мақсадида 5 миллиард сўм маблағ ажратилган.
2026 йилда амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида:
✅ 2,7 километр ички йўлни асфальтлаш;
✅ 4 километр электр тармоғини тортиш;
✅ 60 та тунги ёритиш чироғи ва электр таянч устунларини ўрнатиш;
✅ юқори кучланишли трансформатор ўрнатиш;
✅ пиёдалар йўлакларини барпо этиш;
✅ болалар ва спорт майдончаларини қуриш;
✅ маҳалла фуқаролар йиғини биноси, кутубхона, ўқув маркази ҳамда ҳунармандлар марказини ташкил этиш белгиланган.
Ўрганиш жараёнида лойиҳаларнинг бугунги ҳолати, қурилиш ишларининг сифати ва белгиланган муддатларда бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди. Масъулларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда ишларни сифатли ташкил қилиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Ҳудуддаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг тўлиқ амалга оширилиши «Соҳил» маҳалласининг янада кўркам қиёфа касб этишига, аҳоли учун қулай, хавфсиз ва фаровон муҳит яратилишига хизмат қилади.
Slide 1 of 3