Ёшлар билан ишлаш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд масалаларга ечим топиш мақсадида депутат қабули ташкил этилди.
Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Хожиакбар Холматов “Мирпўстин” МФЙда ёшлар қабулини ўтказди.
Қабул давомида ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда ташаббусларини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Депутат томонидан билдирилган мурожаатлар юзасидан тегишли чоралар кўриш белгиланди.