Ромитан туман Гулистон МФЙ участка нозири Мавлуд Аҳмедов маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маҳалла фуқароларига ҳисобот берди. Ҳисобот йиғилишида туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Ж.Расулов Гулистон МФЙ фаоллари туман Кенгаши депутати Ш.Мусаева иштирок этди. Фаоллар сўзга чиқиб участка нозири фаолиятига ижобий баҳолади.
Йиғилиш охирида туман Кенгаши депутати Ш.Мусаева сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда дарахт ва бута кўчатларини экиб хонадонларни обод ва кўкаламзорлаштириш бўйича тарғибот қилди.