Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
#deputat_faoliyati #24_tavsiya Xalq deputatlari Angor tuman Kengashi raisi tomonidan 24-tavsiya ijrosi doirasidan o‘rganish ishlari olib borildi.
янв.21
Mahalla faoliyatidan
янв.21
Xalq deputatlari Angor tumani Kengashi raisi Qo‘zimurotov Abdusalom Javliyevich tomonidan Zang Gilambob mahallasida joylashgan 27-sonli umumta’lim maktabida joyiga chiqib o‘rganish ishlari olib borildi.
янв.21
Nazorat tadbiri davom etmoqda
янв.21
Xalq deputatlari Angor tumani Kengashi 14-Kayran saylov okrugi deputati Primqulov Rustam tomonidan Kayran mahallasidagi xotin-qizlar faoliyati yuzasidan o‘rganish ishlari olib borildi.
янв.21
Sessiya ishi yakunlandi
янв.21
Xalq deputatlari Angor tumani Kengashi deputatlari tomonidan kun tartibining 9-masalasi muhokama qilinib, masalalar yuzasidan tegishli qarorlar qabul qilindi.
янв.21
Kun tartibidagi uchinchi masla
янв.21
Kun tartibidagi ikkinchi masala
янв.21
Kun tartibidagi birinchi masala
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашида доимий комиссияларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, давлат дастурлари ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган қатор масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

📌 Йиғилишда қуйидаги масалалар муҳокама этилди:

— Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 26 декабрда Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар асосида Янгиқўрғон туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, туризм, қишлоқ хўжалиги, инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар юзасидан туман ҳокими А.И. Нажмиддиновнинг ҳисоботи;

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПҚ–414-сонли ҳамда 2025 йил 17 январдаги ПҚ–12-сонли қарорлари ижроси доирасида 2025 йилга белгиланган режалар ва устувор вазифалар бажарилиши тўғрисида.

— Туман ҳокимининг айрим қарорлари ёзувида йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш масаласи;

— Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Э. Соатовнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида;

— Кенгашнинг 2024 йил 3 декабрдаги

доимий комиссияларни тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида;

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 октябрдаги

ПФ–185-сонли фармони ижроси юзасидан туманда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;

— Янгиқўрғон туманида 2026 йил суғориш мавсуми учун сув олиш лимитини тасдиқлаш масаласи;

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ПҚ–186-сонли қарори ижроси доирасида (болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегияси) амалга оширилган ишлар тўғрисида;

— Янгиқўрғон туманидаги Ғалаба-2-1, Ғалаба-2-2, Қизариқ, Янгиқўрғон-2, Янгиқўрғон-3, Қораполвон, Қорабоғ-3 ва Шўркент-2 насос станцияларини модернизация қилиш тўғрисида;

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги

ПФ–81-сонли фармони ижроси доирасида ишлаб чиқилган туманнинг экологик “мастер-режа”сини тасдиқлаш ҳақида;

— 2026 йилда туманда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари учун йиғим ставкаларини ошириш тўғрисида;

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ПФ–163 ва ПФ–222-сонли фармонлари ижроси юзасидан маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш ва “Ёшлар дафтари” орқали ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари;

— Туман ҳокимлиги “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини йўналтириш масаласи;

— Ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида

жамоатчилик фикри асосида шаклланган “ғолиб” таклифларни танлаш ва уларни молиялаштириш тўғрисида.

📝 Йиғилиш давомида ҳар бир масала юзасидан масъуллар ахборот бериб, комиссия аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Масалалар бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларни кейинги сессия кун тартибига киритиш бўйича келишиб олинди.

🔎 Шунингдек, депутатлик назоратини кучайтириш, қабул қилинаётган қарорлар ижросини таъминлаш ва аҳоли мурожаатларига тезкор ечим топиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан ҳудуддаги долзарб масалаларни ҳал этиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 9