Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Depuatat va saylovchilar uchrashuvi
янв.21
Depuatat va saylovchilar uchrashuvi
янв.21
HAFTALIK DAYJEST:Kengash va Depuatat faoliyati
янв.21
Tibbiy xizmat sifati deputat nazoratida
янв.21
Deputat nazorati
янв.21
Deputat nazorati
янв.21
Hududdagi qurilish ishlari o‘rganildi
янв.21
Xalq deputatlari Angor tumani Kengashi deputati Mavlonova Ra'no Eshqobilovna o‘z saylov okrugiga qarashli Xomkon mahallasida mahalla yettiligi a’zolari bilan uchrashuv o‘tkazdi.
янв.21
Xalq deputatlari Angor tumani Kengashi deputati Raхimkulov Jamshid Yo‘ldoshovich oʼz saylov okrugiga qarashli 5-umumiy o‘rta ta’lim maktabi faoliyatini o‘rganish maqsadida tashrif buyurdi.
янв.21
Xalq deputatlari Angor tumani Kengashi deputati Mamatmirzayeva Raxima Shaydulovna tomonidan saylov okrugida istiqomat qiluvchi fuqarolar bilan navbatdagi uchrashuv tashkil etildi.
Муносабат

Муносабат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этганликлари мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари – тинчлик, барқарорлик ва инсонпарварлик тамойилларига содиқ эканини яна бир бор намоён этди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон томонидан Ғазо ҳудудида турар жойлар, болалар боғчалари, мактаблар ва касалхоналар барпо этишга ҳисса қўшишга тайёрлик билдирилгани алоҳида аҳамиятга эга.

Бугунги кунда Ғазо ҳудудида юз бераётган можаролар оқибатида минглаб оилалар уй-жойсиз қолгани, ижтимоий инфратузилма издан чиққанини бутун жаҳон ҳамжамияти кўриб турибди. Айниқса, болалар ва аёллар энг кўп жабр кўраётган қатлам ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, турар жойлар ва ижтимоий объектларни тиклашга қаратилган амалий ёрдам нафақат моддий кўмак, балки инсон қадрини улуғлаш, ҳаётга умид бағишлаш демакдир.

️Ўзбекистон азалдан бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва эҳсон қилиш анъаналарига содиқ халқ сифатида танилган. Мамлакатимиз турли минтақалардаги инқирозли вазиятларда инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиб келмоқда. Ғазода уй-жойлар, болалар боғчалари, мактаб ва шифохоналар қурилишига ҳисса қўшиш ташаббуси ҳам айнан шу эзгу қадриятларнинг давоми сифатида баҳоланади.

Бу қадам, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаол ва масъулиятли иштирокини кўрсатади. Тинчликни таъминлаш фақат сиёсий келишувлар билан чекланиб қолмайди — у вайрон бўлган ҳаётни қайта тиклаш, одамларга муносиб яшаш шароитини яратиш орқали мустаҳкамланади. Инфратузилмани барпо этиш эса барқарорликка хизмат қиладиган муҳим омилдир.

Шу билан бирга, бундай ташаббуслар мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада оширишга, ҳамкор давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Энг муҳими, бу амалий ёрдам азият чеккан инсонларга меҳр-оқибат ва ҳамдардлик тимсоли бўлиб етади.

Ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистоннинг мазкур ташаббуси тинчликпарвар ва инсонпарвар сиёсатининг ёрқин намунаси сифатида халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланади.

Рустамжон Исақов

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши раиси