35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

МАҲАЛЛАДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

 МАҲАЛЛАДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович томонидан сайлов округидаги маҳаллаларда кўчама-кўча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганишлар давомида аҳоли билан бевосита мулоқот қилиниб, уларни қийнаб келаётган муаммолар, ижтимоий-маиший масалалар ҳамда ҳудуддаги йўл, электр энергияси, ичимлик суви, ободонлаштириш ва бошқа инфратузилма объектларининг ҳолати жойида кўздан кечирилмоқда.
Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар қайд этилиб, уларни ҳал қилиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чоралар белгилаб олинмоқда.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича депутатлик сўровлари юборилиб, ижроси назоратга олинади.
Бундай ўрганишлар аҳоли муаммоларини маҳалланинг ўзида аниқлаш, уларга амалий ечим топиш ва сайловчилар билан доимий мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 1