35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович ҳамда туман Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон томонидан 21-Сутлибўлоқ сайлов округида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла аҳолисига тез ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати, тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг фаолияти, мавжуд шарт-шароитлар ҳамда хизмат кўрсатишда учраётган муаммолар атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек, чақирувларга ўз вақтида етиб бориш, тиббий жиҳозлар ва дори воситалари билан таъминланганлик, хизмат автомашинасининг техник ҳолати, навбатчиликни ташкил этиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъул ходимлар билан мулоқот давомида уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, тез тиббий ёрдам хизматининг самарадорлигини ошириш ва аҳолига янада қулай шароит яратиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Ўрганиш натижалари бўйича аниқланган масалаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ва уларнинг ижросини депутатлик назоратига олиш белгиланди.

Slide 1 of 2