“Мадад” ННТ ва Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгаши ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Меморандумнинг асосий мақсади:
-аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш;
-ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш;
-фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш;
-жойлардаги долзарб муаммоларни ўрганиш ва ҳал этишда ҳамкорлик қилиш.
Ҳамкорлик йўналишлари
Томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қиладилар:
аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этиш;
қабуллар, учрашувлар ва давра суҳбатларини ўтказиш;
ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш;
мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш;
ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларни амалга ошириш.