Депутат "маҳалла еттилиги" ҳамда фуқаролар билан учрашув ўтказди.
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашига 16-Нурафшон сайлов округидан сайланган депутат Лола Кенжаева Нурафшон маҳалласида бўлиб у ерда фаолият олиб бораётган еттилик ҳамда фуқаролар билан учрашуви олиб борди.
Учрашув давомида қишлоқ врачлик пунктини ишга тушириш, катта йўл четларида пиёдалар ҳаракатланиши учун махсус йўлаклар - тротуарлар барпо этиш, симёғочлар ўрнатиш, электр симларни янгисига алмаштириш каби масалалар муҳокама қилинди. Учрашувдаги мурожаатлар ечими депутат назоратига олинди.