35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi kotibiyat mudiri M.Urazbayev, doimiy komissiya raislari hamda siyosiy partiyalarning tuman Kengashidagi guruh rahbarlari ishtirokida navbatdagi sessiya kun tartibiga kiritilgan masalalar muhokamasiga bag‘ishlangan yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Qonunning mazmun-mohiyati
янв.21
#Haftalik_dayjest (2026-yil 2-5-sentabr kunlari)
янв.21
Amudaryodagi markaziy stadion rekonstruksiyasi o‘rganildi
янв.21
Sayyor qabul o‘tkazildi.
янв.21
Sessiya oldi o‘rganish
янв.21
Doimiy komissiya yig'ilishi bo'lib o'tdi
янв.21
Ijtimoiy soha, yoshlar siyosati, madaniyat va sport masalalari bo‘yicha doimiy komissiyasining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Ekologik barqarorlik va atrof-muhit muhofazasi yo‘lida amaliy hamkorlik
янв.21
Deputat va Madat NNT vakili aholi muammolarini o‘rgandi
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА КЛАСТЕР ТИЗИМИ ВА ДЕҲҚОНЛАР ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ ОМИЛЛАРИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА КЛАСТЕР ТИЗИМИ ВА ДЕҲҚОНЛАР ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ ОМИЛЛАРИ
Сўнгги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида кластер тизими кенг жорий этилди. Ушбу тизим маҳсулот етиштиришдан бошлаб уни қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишгача бўлган жараёнларни ягона занжир асосида ташкил этиш имконини бермоқда.
Кластерлар томонидан фермер ва деҳқон хўжаликларига сифатли уруғлик, минерал ўғитлар, замонавий техника ҳамда агротехник хизматлар кўрсатилиши ҳосилдорликнинг ошишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизими ишлаб чиқарувчилар учун барқарор даромад манбаини яратмоқда.
Янгиқўрғон туманида ҳам мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги йўналишларида кластер усулининг имкониятларидан самарали фойдаланилмоқда. Айниқса, интенсив боғлар ташкил этиш, маҳсулотларни қайта ишлаш, қуритиш, саралаш ва экспортга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар янги иш ўринлари яратишга ҳамда аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилмоқда.
Кластер тизими деҳқонни фақат хомашё етиштирувчи эмас, балки юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг фаол иштирокчисига айлантирмоқда. Натижада маҳсулотнинг таннархи камайиб, сифати ва рақобатбардошлиги ошмоқда, ички бозор барқарорлиги ҳамда экспорт имкониятлари кенгаймоқда.
Шу билан бирга, кластерлар ва фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатларни ўзаро манфаатли шартномалар асосида ташкил этиш, ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Деҳқонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга молиявий ва амалий кўмак бериш тизим самарадорлигини янада оширади.
Қишлоқ хўжалигида кластер тизимининг изчил ривожлантирилиши ҳосилдорликни ошириш, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш, янги бозорларни эгаллаш ва, энг муҳими, фермер ҳамда деҳқонлар даромадини кўпайтиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.