Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Yettinchi chaqiriq Xalq deputatlari Amudaryo tumani Kengashining 19-sessiyasi to‘g‘risida batafsil rasmiy axborot
янв.21
Shifokorlar ko‘chasidagi yo‘l masalasi deputat nazoratida!
янв.21
Mahalla tizimida samarali hamkorlik — taraqqiyot garovi!
янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashining doimiy komissiyasi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Hududlarda bunyodkorlik ishlari — deputatlik nazoratida!
янв.21
💠O‘zLiDeP deputatlik guruhi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Xalq manfaatlari yo‘lida amaliy ishlar davom etmoqda ❗️
янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashining doimiy komissiyasi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
#Haftalik_dayjest
янв.21
Deputatlik nazorati o‘tkazildi.
#Депутат фаолияти

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати

Боймирзаев Улуғбек Муҳаммаджонович томонидан ўз сайлов округи ҳудудида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ижтимоий муҳит барқарорлигини сақлаш ҳамда низоли ҳолатларни бартараф этишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман яраштириш комиссияси аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, нуронийлар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ҳудуддаги низоли оилалар билан учрашувлар ташкил этилди. Ушбу учрашувлар давомида ҳар бир оиланинг муаммоси индивидуал тарзда ўрганилиб, келиб чиққан келишмовчилик сабаблари атрофлича таҳлил қилинди.

Суҳбатлар жараёнида оилаларга ҳуқуқий ва маънавий тушунтиришлар берилди, сабр-тоқат, ўзаро ҳурмат ва келишув асосида масалаларни ҳал этиш бўйича амалий тавсиялар тақдим этилди. Шунингдек, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, фарзандлар тарбиясидаги масъулиятни ошириш ва жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш борасида ҳам кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган самарали ишлар натижасида бир қатор оилалар ўртасидаги низолар бартараф этилди, айрим ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилиб, уларни қайта тиклашга эришилди. Бу эса нафақат ушбу оилалар, балки бутун маҳалла ижтимоий муҳитига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бундай эзгу ташаббуслар оила муқаддаслигини асраш, жамиятда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом муҳитда тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 1