ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон томонидан округ ҳудудидаги “Барака” маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди.
Учрашув давомида маҳалла еттилиги билан мулоқот қилиниб, ҳудуддаги мавжуд масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди.
Фуқаролар томонидан асосан суд-ҳуқуқ, кадастр ҳамда электр тармоқлари билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, ҳар бир фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, масалаларнинг тегишлилигига қараб, жойида тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ечим топиш чоралари белгиланди.
✅ Фуқароларнинг мурожаатлари доимий эътиборда бўлиб, уларни ҳал этиш юзасидан ишлар изчил давом эттирилади.