Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Жалолов Бахром Зухриддинович ўз сайлов округида истиқомат қилувчи сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Конимех туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази биносида ташкил этилган ушбу учрашувда Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси Сардор Негмуротов, Конимех туман Кенгаши депутати Кунсулу Нармуратова, шунингдек тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирок этди.

Учрашув давомида сайловчилар томонидан депутат ва ташкилот раҳбарларига ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар юзасидан савол ва таклифлар билдирилди.

Жумладан, сайловчилар томонидан йўллар ҳолати, ичимлик суви таъминоти, кўча ёритиш тизими, аҳолини иш билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий масалалар, айниқса соғлиқни сақлаш соҳасига оид мурожаатлар қилинди.

Депутатлар томонидан ҳар бир мурожаатни ўрганиб чиқиб, уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олдилар.

Slide 1 of 2